Жаҳон

Трамп Гарварддан 1 миллиард доллар компенсация талаб қилмоқда

Оқ уй Гарвардни антисемитизмга қарши етарли чоралар кўрмаганликда айбламоқда.

Трамп Гарварддан 1 миллиард доллар компенсация талаб қилмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Гарвард университетидан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида компенсация талаб қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

 

Трамп маъмурияти аввалроқ Гарвардни университет ҳудудида антисемитизмга қарши етарли чоралар кўрмаётганликда айблаган. Президентнинг таъкидлашича, Гарвард раҳбарияти масъулиятдан қочиш мақсадида турли ташаббусларни илгари сурган, бироқ улар Оқ уй томонидан асоссиз деб топилган.

 

“Биз илгари 500 миллион доллардан ортиқ келишувни муҳокама қилган эдик, бироқ бу етарли эмас. Эндиликда 1 миллиард доллар миқдорида компенсация талаб қиламиз ва Гарвард билан келгусида ҳеч қандай алоқада бўлишни истамаймиз”, — деб ёзди Трамп.

 

Президент, шунингдек, ушбу масала фуқаролик эмас, балки жиноят қонунчилиги доирасида кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлади ҳамда университетни “чуқур антисемитизм”да ва “қонунни қўпол равишда бузиш”да айблади.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил март ойида Оқ уй айрим Америка университетларини яҳудий талабаларнинг хавфсизлигини таъминламаётганликда айблаб, молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилган. Гарвард раҳбарияти эса кадрлар ва таълим сиёсатига оид талабларни очиқчасига рад этган.

 

Аввалроқ Трамп маъмурияти Гарвардга ажратилган 2,2 миллиард долларлик грантлар ва 60 миллион долларлик узоқ муддатли шартномаларни музлатиб қўйгани маълум қилинган. Шунингдек, университетнинг хорижий талабаларни қабул қилиши ҳам вақтинча чекланган.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"