Тошкентда бир кеча-кундузда 1 минг 73 та қоидабузарлик аниқланди
Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қўпол турдаги қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасида жорий йилнинг19 август куни тунги хизмат тадбирлари ташкил этилди.


ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадасидан “Тун” автоэкипажлари ҳамда ЙПХ масканлари, блок ва тўсиқ постларга хизматга жалб этилган ходимлар томонидан қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:
Қўпол қоидабузарлик — 292 та
Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш — 19 та
Светофорни таъқиқловчи чироғига риоя этмаслик — 57 та
Тегишли ҳужжатларсиз бошқарув — 97 та
Қонуний талабни бажармаслик — 10 та
Рухсатсиз ойналарни қорайтириш (тонировка) —19 та
Овоз сўндирувчи мослама (глушитель), мигалка, сирена —5 та
Бошқа қоидабузарликлар — 866 та
Жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситалари — 150 та
Аниқланган тиғли жисмлар (пичоқ) ва бошқа жисмлар — 19 та
Фош этилган жиноятлар:
Наркотик ва психотроп моддалар — 1 та
Олиб борилган тарғибот ишлари:
Юк хонаси ва салони текширилган тр.воситалар — 148 та
ЙҲҚ бўйича ўтказилган профилактик суҳбатлар — 188
Шунингдек, ходимлар томонидан, тунги хизмат давомида 19 нафар маст ҳолда, 97 та тегишли хужжатларсиз, 10 та қонуний талабларни бажармаган ва 5 та овоз сўндиргич (глушитель) ўрнатган ҳамда 19 та ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтириб олиб автоулов бошқарган хайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.







