Жаҳон

Туркиянинг чегара хавфсизлигини ўрнатишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди—Эрдоған

Мамлакат раҳбари Анқарани турли ўйинлар билан чалғитиб бўлмаслигини айтди.

Туркиянинг чегара хавфсизлигини ўрнатишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди—Эрдоған

 

Туркия Президенти Тойиб Эрдоғон ўз мамлакати чегараларида хавфсизликни ўрнатишга ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигини айтди. 

 

“Биз Сурия билан чегараларимизни ҳимоя қилиш бўйича келишувларнинг бир қисмини бажардик. Туркияни ўйинлар билан чалғитиши мумкин деб ўйлайдиганлар учун йўлнинг охири келди. Бундан буён фақат битта чора бор. Бу ўз мамлакатимиз ва фуқароларимизнинг хавфсизлиги... Биз Ироқ ва Сурия билан чегараларимизда бўлиши керак бўлган хавфсизлик чизиғини чиздик”, — деди Эрдоған. 

 

Анқара раҳбари на Россия президенти Владимир Путин, на АҚШ президенти Жо Байден билан Туркиянинг Сурия шимоли ва Ироқдаги ҳарбий ҳаво амалиётини муҳокама қилмаганини билдирди. 

 

“Байден ҳам, Путин ҳам бу минтақада исталган вақтда бундай операцияларни амалга оширишимиз мумкинлигини билади”, — деди у.

 

Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар эса сешанбага ўтар кечаси Сурия ва Ироқдаги “Танжа-қилич” операциясида икки кун ичида 184 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

 

custom img

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

custom img

Германияда ўзбекистонликлар учун ноқонуний Шенген визалари олиб беришда гумонланган гуруҳ фош этилди

Тергов марказида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди.

custom img

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашув воситаси” сифатида фойдаланаётганликда айблади

У Ливан халқининг урушлардан чарчаганини таъкидлаб, минтақада барқарорликка эришиш учун дипломатик ечимларни афзал кўришини билдирди.

custom img

Си Цзиньпин уйғурлар юртида ҳарбий база қурмоқда

Хитой Марказий Осиёга яқин ҳисобланган, уйғурлар яшайдиган ҳудудда янги ҳарбий база қурмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой бу базада ядро дастурини ҳимоя қилиш ва жавоб қайтариш тизимидан фаол фойдаланмоқчи. Мазкур база 6 йил давомида қурилган. Шунингдек, Хитойнинг Марказий Осиёдаги бир давлатда ҳам ҳарбий база қургани айтилади.

custom img

АҚШ ва Эрон яна бир-бирига зарба берди

Эрон АҚШ ҳаракатларига жавобан минтақадаги “душман базалари”га ракета ҳужуми уюштирганини билдирди.

custom img

Хоманаий Трамп билан учрашмайди

Теҳрон АҚШ президенти  билан Эрон олий раҳбари ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилмаганини маълум қилди.

custom img

Санкт-Петербургга дронлар ҳужуми уюштирилди

Губернатор аҳолини эҳтиёткорликка чақириб, мобил интернет узилишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин

Россия президенти кеча Зеленскийнинг мурожаати билан танишганини маълум қилиб, бошқа давлатлар музокараларда фақат кафил сифатида иштирок этиши мумкинлигини қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"