Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

 

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сеул шаҳридаги Президент учун ажратилган қароргоҳда бўлиб ўтган учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, технологияларни ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика соҳаларидаги шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Томонлар инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

 

Хусусан, савдо, молия ва инвестициялар, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Шунингдек, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё салоҳиятидан фойдаланиб, муҳим минералларни қайта ишлаш, транспорт ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш бўйича шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан қўшма парламент тадбирлари ўтказишга келишилди.

custom img

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сеулдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Корея ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди

2027 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади.

custom img

Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигининг янги босқичи: Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи Корея нашрида чоп этилди

Шавкат Мирзиёев Корея нашрида эълон қилинган мақоласида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги технологик босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"