Жаҳон

Украинада можаро давридаги жиноятлар бўйича ҳисобот эълон қилинди

БМТ: Инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳар икки томондан содир этилмоқда.

Украинада можаро давридаги жиноятлар бўйича ҳисобот эълон қилинди

 

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоботида таъкидланишича, Украина-Россия можаросида инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳар икки  томондан содир этилмоқда. 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси (ОHCHR) 2023 йил 11 февралдан 31 июлгача бўлган даврда Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолат ҳақидаги сўнгги ҳисоботини эълон қилди. У БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси (HRMU) фаолиятига асосланади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, “Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли қуролли ҳужуми натижасида тинч аҳолига жиддий зарар етказилган, жумладан, ўлимлар, ҳаётга хавф туғдирувчи жароҳатлар, уй-жойлар ва тирикчилик воситалари йўқ қилинган".

 

Ҳисобот даврида OHCHR 4 621 нафар тинч аҳолига зарар етганини қайд этган, улардан 1 028 нафари ҳалок бўлган ва 3 593 нафари яраланган.  Қурбонларнинг ҳақиқий сони катта эҳтимол билан бундан юқори.

 

Жинсий зўравонлик

 

ОHCHR ҳисобот даврида россиялик ҳарбий хизматчилар ва россиялик қамоқхона ходимлари томонидан тўрт эркак ва бир аёлга нисбатан содир этилган можаро билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳаракатларини қайд этган. "Бу ҳолатлар Россия ҳарбий хизматчилари томонидан илгари ҳужжатлаштирилган жинсий зўравонлик ҳолатларига мос келади", дейилади ҳисоботда. Жинсий зўравонлик кўпинча жабрланувчиларни озодликдан маҳрум қилиш билан бирга кузатилган. 

 

Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш 

 

Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудида ҳисобот даврида юзлаб аҳолини ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ҳолатлари қайд этилган. 2022 йил февралидан бери 996 нафар тинч аҳоли ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган. Улардан 80 нафари ҳибсда вафот этган ёки жасадларида зўравонлик излари билан ўлик ҳолда топилган, 468 нафари эса шу кунгача ҳибсда қолмоқда.

 

Шу билан бирга, ОHCHR ҳисобот даврида Украина хавфсизлик кучлари томонидан ҳам ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган олтита ҳолатни (тўрт нафар аёл ва икки эркак) ҳужжатлаштирган. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Россия ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиш ёки уларга бошқа шаклларда ёрдам кўрсатишда гумонланиб ушланган.

 

Ҳарбий асирларнинг ўлдирилиши

 

ОHCHR украиналик ҳарбий асирларнинг жами қатл этилишининг олтита ҳолатини ҳужжатлаштирди, уларнинг барчаси ҳисобот давридан олдин содир бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, украиналик ҳарбий асирларга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муносабат, уларни ушлаб туришнинг даҳшатли шароитлари, жумладан, мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарларни ҳужжатлаштиришда давом этмоқда. “Ҳисобот даврида ОҲЧР томонидан сўроқ қилинган 56 нафар украиналик ҳарбий хизматчидан 51 нафари турли қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларга дучор бўлганликларини маълум қилган”, — дейилади ҳужжатда. ОHCHR, шунингдек, 26 нафар россиялик ҳарбий асир билан суҳбат ўтказди, улардан 12 нафари сўроқ пайтида расмий интернирация жойларига олиб кетилгунга қадар қийноққа солингани ёки уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишганини айтди. Бироқ ОҲЧР Лвов ҳарбий асирлар лагеридаги ҳарбий асирларга муносабатда сезиларли яхшиланишлар, хусусан, озиқ-овқат рационининг кўпайиши ва жазо сифатида жисмоний машқлар тўхтатилишини қайд этди.

 

2022 йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Россия томонидан босиб олинган Донетск вилоятидаги Еленовка яқинида жойлашган ахлоқ тузатиш колониясининг портлаши камида 51 нафар украиналик ҳарбий асирнинг ҳалок бўлишига ва камида 139 нафарининг яраланишига сабаб бўлмаган, деб ҳисобланади. Мавжуд фото ва видеоматериаллар таҳлили шуни кўрсатдики, казармага етказилган зарар шарқдан қилинган ракета ҳужумига мос келади. Россия Федерацияси ҳарбий асирларни фронт чизиғига яқин бўлган колонияда сақлади, уларни хавф остига қўйди, бу эса ҳарбий асирларнинг хавфсизлигига оид халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидаларига зиддир.

 

ОҲЧР яна бир бор ушбу ҳодиса бўйича тўлиқ ва холис тергов ўтказиш, жумладан халқаро терговчиларнинг воқеа жойига кириши зарурлигини таъкидлади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳисоботда келтирилган қонунбузарликлар бўйича маълумотлар тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Москва томонидан босиб олинган ҳудудларнинг маҳаллий маъмуриятлари БМТ кузатувчиларини у ерга киритмаяпти.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"