Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси "тилга кирди"
Ватандошлардан ваҳимага тушмаслик сўралган.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан" хабар берди.
Унда айтилишича, Украинада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан ваҳимага тушмаслик ва текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралган. Шу билан бирга, дипломатлар билан алоқа учун йўл очиқлиги эслатилган.
Мурожаатда қайд этилганидек, Тошкент-Киев йўналишида доимий рейсларни амалга оширмоқда. Фуқаролар исталган вақтда Украинани тарк этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва АҚШ президентлари учрашгани тўғрисида хабар берилганди.
Жаҳонгир Қўзиев







