Ўзбекистон

Украинага қарши жангда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

У Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йилга шартнома тузган.

Украинага қарши жангда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

4 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судида Россия-Украина ўртасидаги тўқнашувда Россия томонидан иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига жазо тайинланди. Бу ҳақида Олий суд порталида маълумот келтирилган.

 

Аниқланишича, Қўштепа туманида яшовчи 51 ёшли А.Х. 2023 йил май ойида Россияга ёлланма ишчи сифатида ишлаш мақсадида борган.

 

Аммо, у Россияда бўлиши давомида 2023 йилнинг ноябрь ойида моддий манфаат кўзлаб «Россия-Украина» урушида Россия тарафини олиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноий режа тузган.

 

Мазкур режа асосан А.Х. 2023 йил 24 ноябрь куни моддий манфаат эвазига Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йил давомида Россия Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаб, Россия-Украина урушида Россия тарафини олиб, Украинада олиб борилаётган жанговар ҳаракатларда иштирок этишга розилик билдирган.

 

Шундан сўнг, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кузатуви остида Россия-Финландия чегараси яқинида жойлашган Каминка номли ҳарбий қисмга, ўзига олдиндан таниш бўлмаган 80 нафар шахслар билан бирга жойлаштирилган. У бир неча ой давомида ҳарбий хизматни ўтаган.

 

2024 йил 4 февраль куни Россия Мудофаа вазирлигининг буйруғи билан ўзига олдиндан таниш бўлмаган 79 нафар шахслар билан бирга махсус кузатув остида (сопроваждения), чегарани ёриб ўтиш йўли билан Украина ҳудудига ўтиб, Луганс Халқ Республикаси ҳудудида олиб борилаётган жанговар ҳаракатларга жалб этилган.

 

Жанговар ҳаракатлар давомида А.Х. шу куни учувчисиз ҳаракатланувчи дрон орқали келиб тушган снаряд портлаши натижасида бош чап чакка соҳаси, чап қўли, чап елкаси ва ўнг оёқ кафтидан жароҳатланган ва шундан сўнг Москва вилояти Красногорск шаҳридагиҳарбий госпиталга олиб келиниб, бир ой давомида даволанган.

 

А.Х. 2024 йил 4 июль куни Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

 

Суд ҳукми билан А.Х. Ўзбекистон ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.