Cаломатлик

Уйда симобли термометр синиб қолса нима қилиш керак?

Симобнинг кимёвий номи Меркурий бўлиб, у оғир металл саналади. Модда I хавфлилик синфига киради.

Уйда симобли термометр синиб қолса нима қилиш керак?

 

Технологиялар ривожланишига қарамай, аҳолининг катта қисми тана ҳароратини ўлчаш учун симоб термометрларидан фойдаланади. Бу асбобни деярли ҳар бир уйда учратиш мумкин. У ҳароратни ўлчаш учун ҳам арзон, ҳам қулай.  Шу билан бирга,  энг хавфли ускуна ҳам.

 

 

Нима учун у хавфли? Симоб ташқарига чиқиб кетса нима бўлади?

 

Ушбу термометрлар шишадан иборат бўлиб, симоб билан тўлдирилади. Қурилма ичи мутлақ вакуyмдан иборат, ҳаво йўқ. Агар у синса, катта хавф пайдо бўлади. Хавф  кичкина ойна эмас, балки симобнинг ўзи.

 

Симоб асосан тиббиёт, механика ва металлургияда қўлланилади. Ушбу металл махсус хусусиятларга эга. Масалан, у ҳаво ҳарорати +18 даража бўлса ҳам буғлана бошлайди. У гарчи энг кучли заҳар саналсада, ҳеч қандай ҳид чиқармайди. Буғи одам организмига кирса катта хавф солади. 80 фоиз симоб танага буғ орқали кириб, қонга сўрилади ва оқсил моддаларига бирикиб, организмда ҳаракатланади.

 

Жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарига йиғилади, бош мия функциясининг бузилиши (биринчи навбатда гиппоталамус)га олиб келади. Битта термометрдаги симоб 10 кишини заҳарлаш учун етади. Симоб моддаси организмдан буйрак, ичак, тер чиқарувчи безлар орқали чиқиб кетади.

 

 

Симоб қандай йиғиб олинади?

 

Симоб тўплари шу қадар кичикки, баъзида уларни топиб бўлмайди. Агар термометр синса, биринчи навбатда, дераза ойналари ва эшикларни очиб, хонани шамоллатиш керак.  Симоб моддасининг бўлинган шарчалари тиббиёт шприци, қоғоз куракчаси ёки юмшоқ тозалагич (шётка) ёрдамида йиғиб олинади. Йиғиб олинган симоб моддасини герметик шиша идишга жойлаштириш зарур.

 

Механик тозалашдан сўнг кимёвий зарарсизлантирилади. Яъни, калий перманганат (маргансовка (КМнО4)) кукунидан 1 литр сувга 1 г. миқдорида қўшилиб, 0,5 фоизли серний олтингугурт кислотаси (ҲCЛ) аралашмасини тайёрлаб, симоб тўкилган майдон зарарсизлантирилади. Зарарсизлантиришдан кейин пол ёки мебел буюмларда қорамтир ранг қолган бўлса, уни 3фоизли водород перикси (Ҳ2О2 3 фоиз) ёрдамида тозалаш мумкин.

 

Мафтуна Режаббоева

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"