Ўзбекистон

“UzAuto Motors” энг яхши ходимларини тақдирлади

Шунингдек, ишчиларнинг оила аъзолари учун компанияга саёҳат уюштирилди.

“UzAuto Motors” энг яхши ходимларини тақдирлади

 

“UzAuto Motors” Акциядорлик жамияти кадрлар малакасини ошириш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келади. Ҳар ой компания томонидан бўлинманинг энг яхши ходимини аниқланади ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Ходимларга янада кўпроқ мотивация бериш мақсадида кадрлар бўлими ташаббуси билан компания раҳбарияти шу ойдан бошлаб уларнинг ота-оналари ва оила аъзоларини тақдирлаш маросимига таклиф қилишга қарор қабул қилди. 

 

Апрел ойининг энг яхши ходимларини тақдирлаш маросими уларнинг ота-оналари иштирокида бўлиб ўтди. Ишлаб чиқариш ва технологияларни ривожлантириш бўйича бошқарувчи директор Иқбол Жўраев ўзининг нутқида компаниянинг энг яхши ходимларининг оила аъзолари билан учрашганидан ғоят мамнун эканлигини таъкидлади.

 

Касаба уюшмаси раиси Ўктам Мирзаев эса ўз сўзида бундай фарзандларни вояга етказган ота-оналарга миннатдорчилик билдирди. Кадрлар бўйича директор ўринбосари Музаффар Шерматов уларга шахсий ва профессионал ўсишни тилади. Ходимлар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

 

Тақдирлаш маросимининг сўнггида ота-оналар учун заводга саёҳат ташкил этилди. Улар фарзандлари меҳнат қилаётган корхонадаги меҳнат фаолияти ва ишлаб чиқариш шароитлари билан яқиндан танишди.

 

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"