Ўзбекистон

"UzAuto Motors" 440 млрд сўмни тежаб қолди

Кампанияда коррупцияга қарши курашишда биринчилардан бўлиб комплаенс назорат тизим жорий этилди.

"UzAuto Motors" 440  млрд сўмни  тежаб қолди

 

"UzAuto Motors" АЖ таркибига кирувчи тизим корхоналарда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг ўз вақтида олдини олиш, аниқланиш ва уларга чек қўйишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, "UzAuto Motors" компаниясида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс тизими 2019 йилда халқаро стандартлар ва қонунчилик тамойилларига асосан жорий қилинган. Мутахассислар шартли равишда мазкур назорат тизими иш бошлаган даврни икки босқичга бўлишади. Биринчи босқичда соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи, коррупцияга мойиллик ва имкон берувчи омиллар ҳамда компанияда йўқотишларга олиб келаётган факторлар аниқлаб олинган.

 

Фурқат Муродов, "UzAuto Motors" АЖ назорат хизмати раҳбари:

— Давлатимиз раҳбарининг қарорлари билан давлат улуши бор ташкилотларда комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича фармон чиқди. Унда бир қанча вазифалар белгилаб берилди. Олиб борилган ўрганишлар натижасида айнан комплаенс йўналишида фаолият олиб борган ходимлар томонидан компаниямизга 440 млрд иқтисодий самара келтирди. Бу йили давлатимиз раҳбари томонидан олдимизга белгилаб берилган вазифалар яъни маҳсулот тан нархини 5% га камайтириш, импорт ҳажмини тушириш, шунингдек навбатларни кескин камайтириш бўйича ишлашни давом этамиз.

 

2021 йилга келиб, комплаенс тизимининг икки йиллик ишлари сарҳисоб қилинганда 9 та асосий йўналиш, яъни харид, маркетинг, ишлаб чиқариш, хавфсизлик ва рақамлаштириш каби йўналишларда коррупцион хавфлар борлиги аниқланган. Қисқа давр мобайнида компания мутахассислари гуруҳи ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижасида бир қанча асоссиз харажатларнинг олдини олишга муваффақ бўлишган.

custom img

Саида Мирзиёева БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари билан учрашди

Томонлар аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ходимни пора олмагани учун мукофотлаш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри  — Антикоррупция агентлиги

Қонун устуворлигининг таъминланиши ходимларнинг функционал мажбурияти экани билдирилди.

custom img

Сергели автомобиль бозори бузилмайди — ҳокимлик

Бозорда кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия парламентида кенгаш раислари билан учрашув ўтказди

Учрашувларда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Вена шаҳрида БМТ сессиясида миллий маъруза билан иштирок этди

Мирзиёева кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмаслигини уларга қарши халқаро ҳамкорлик орқали курашиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси марказида илк болалар музейи иш бошлади

Янги очилган Болалар майдончаси 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Майдонча ҳикоя қилиш санъати, миллий тарих ва фан, технология, муҳандислик, математика йўналишларини ўзида бирлаштирган 4 та махсус павилёндан иборат.

custom img

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

Талабалар стартаплари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"