Ўзбекистон

Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртмани тасдиқлади

Буюртма қиймати ошган ҳолда миллий авиакомпания парки 2031 йилдан бошлаб 22 та Dreamliner билан тўлдирилади.

Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртмани тасдиқлади

Boeing компанияси Uzbekistan Airways билан аввал мавжуд бўлган 8 та Boeing 787−9 Dreamliner учун опцион шартномаси энди қатъий буюртмага айлантирилганини маълум қилди. Шу билан авиакомпаниянинг умумий буюртмалари сони 22 тага етди. Самолётлар 2031-йилдан бошлаб етказиб берилиши режалаштирилган.

 

Шартномани тасдиқлаш маросими Вашингтонда ўтаётган C5+1 саммити доирасида АҚШ савдо вазири Ховард Латник ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов иштирокида амалга оширилди.

 

Boeingнинг таъкидлашича, янги 787−9 самолётлари Uzbekistan Airways’га халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва парвоз самарадорлигини ошириш имконини беради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways 14 та 787−9 Dreamliner хариди бўйича битим тузган, яна 8 таси эса опцион сифатида белгиланган эди. Энди опцион ҳам асосий буюртмага айланди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.