Владимир Путин Зеленский билан учрашадими?
Россия Президенти матбуот котиби икки давлат раҳбарлари қачон музокара ўтказишлари мумкинлигини айтди.

Россия Владимир Путин ва Зеленский ўртасида учрашув ўтказиш имкониятини истисно этмайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз учун ҳеч нарса ўзгармади. Биз президентимизнинг учрашуви эҳтимолини рад этмаймиз”, деди Песков журналистларга.
У Зеленскийнинг, эҳтимол, бу учрашув бўлиб ўтмаслиги ҳақидаги баёнотини шундай изоҳлади.
“Аммо биз яна бир бор такрор айтамизки, бундай учрашув фақат ҳужжат матни келишилганидан кейингина мумкин бўлади”, — деган матбуот котиби.
Шунингдек, у Россия томони Украина билан музокаралар жараёни ҳақида маълумот бермасликни маъқул кўришини маълум қилди.








