Жамият

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик фуқаро ушланди

У камида 18 марта автомобилларга ўғирликка тушган.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик фуқаро ушланди

 

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлатлараро қидирувда бўлган 39 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинди. 

 

Аниқланишича, шахс 2017 йил декабридан 2018 йил апрелигача бўлган даврда уюшган гуруҳ таркибида Россиянинг Свердловск вилоятида юк автомобилларидан ўғирлик содир этган. Қўлга олинган фуқаро бошчилигидаги гуруҳ аъзолари ушбу давр мобайнида камида 18 марта автотранспорт воситаларидан яширин ўғирлик содир этган. 

 

2019 йил июль ойида Россия Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти бўйича Бош бошқармаси гумонланувчини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 158-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун давлатлараро қидирувга берилган эди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.