Ўзбекистон

Хонасида қимор ўйнаган учкўприклик мансабдорларга суд ҳукми ўқилди

Аввалроқ улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди.

Хонасида қимор ўйнаган учкўприклик мансабдорларга суд ҳукми ўқилди

 

Карта ўйнагани сабаб оммага танилган Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиларига суд ҳукми ўқилди.

 

Аввалроқ, мазкур уч нафар ходимларнинг хизмат хонасида қарта ўйнаб ўтиргани акс этган сурат тарқалганди. Жамоатчилик танқидидан сўнг, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлгани маълум қилинганди.

 

Маълум бўлишича, 26 октябрь куни куни жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди очиқ суд мажлисида мазкур иш кўриб чиқилган.

 

Суд ҳукмига кўра, МЖтКнинг 191-моддаси 1-қисми билан Учкўприк туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошқарувчиси д.д., Учкўприк тумани Молия бўлими бошқарувчиси С.Р. ва Учкўприк туман Оқсув МФЙ ҳоким ёрдамчисига нисбатан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.