Ўзбекистон

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?



Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.


Давлат раҳбари ҳосил йиғим-терими қизғин кечаётган кунларда қашқадарёликлар билан учрашиб турганидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларини Ўзбек тили байрами билан табриклаб, Қашқадарё фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони ва давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповни ёдга олди.


Президент бир неча йил аввал энг мураккаб вазиятдаги ҳудудлардан бири бўлган Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, бу натижага эришиш учун аниқ ҳисоб-китоблар мавжуд.


“Кеча вилоятнинг шаҳар ва туманларида, маҳаллаларида бўлган ўзгаришларни кўриб, тадбиркор, инвестор, ёшларнинг кўзларидаги шижоатни кўриб, жуда катта куч олдим”, — деди давлат раҳбари.


Йиғилишда «Султонтекс» кластери раҳбари Нурбек Эргашевнинг энергия ва сувни тежайдиган замонавий корхонаси фаолияти ҳам тилга олинди. Тадбиркорнинг 2028 йилгача яна 30 минг кишини иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар учун кўпроқ имконият яратиш режалари қўллаб-қувватланди.


Президент Нурбек Эргашевга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.


Шунингдек, Қамаши туманидаги Чим маҳалласида лимончиликни ривожлантириб, аҳоли даромадларини оширишга ҳисса қўшаётган Абдуманноп Худойбердиевга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони берилиши айтилди.


Қашқадарёда маърифатни тарғиб қилаётган «Мутолаа» лойиҳаси бош муҳаррири Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Бундан ташқари, “Ёш китобхон оила” республика танлови ғолиблари Бахтишод Рашидов ва Эъзоза Хушвақтовага Тошкент шаҳридан икки хонали янги хонадонлар совға қилиниши маълум қилинди.


Давлат раҳбари ушбу мукофотларни йиғилишнинг ўзида топширишни таклиф этди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.