Ўзбекистон

Янги Ўзбекистоннинг маърифий сиёсати минтақада янги уфқларни очмоқда — Озодбек Назарбеков

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги маданий яқинлашув ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Янги Ўзбекистоннинг маърифий сиёсати минтақада янги уфқларни очмоқда — Озодбек Назарбеков

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон ташаббуслари туфайли Марказий Осиё минтақаси сиёсий харитада бутунлай янгича қиёфа касб этди. Давлат раҳбарларининг учрашувлари, хусусан, еттинчи Маслаҳат учрашуви жараёнлари минтақа мамлакатлари энди рақобатчи эмас, балки ишончли ҳамкор экани яна бир бор кўрсатди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати сабаб Марказий Осиёда ўзаро ҳурмат, очиқлик ва бағрикенглик тамойиллари мустаҳкамланиб бормоқда.

 

Ушбу жараёнда маданият, санъат ва адабиёт алоқалари муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат раҳбарларининг ташрифлари доирасида санъаткорлар чиқишлари, маданий алмашинув тадбирлари, биргаликдаги фестиваллар мунтазам йўлга қўйилди. Президент Мирзиёевнинг қўшни мамлакат раҳбарларига китоб совға қилиш анъанаси ҳам халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. НАВОИЙ, ЖОМИЙ, ФУЗУЛИЙ, МАХТУМҚУЛИ, АБАЙ ва АЙТАМАТОВ каби буюк алломалар умумий маданий мерос сифатида эъзозланаётгани минтақа халқларининг тарихи ва руҳияти бир эканини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Маслаҳат учрашуви давомида Марказий Осиёнинг хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси, хавф-хатарлар каталоги ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режалари қабул қилинди. Шунингдек, санъат, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ёш ижодкорлар алмашинуви дастурлари, рақамлаштириш ва меросни тиклаш лойиҳаларини кучайтириш бўйича келишувларга эришилди. “Марказий Осиё маданий бренди”ни яратиш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.

 

Президент Мирзиёев илгари сурган яна бир муҳим ғоя — минтақанинг умумий қадриятларига таянган “Оқсоқоллар кенгаши”ни тузиш таклифи бўлди. Учрашувлар жараёнида “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик форматини шакллантириш бўйича фикрлар билдирилди. Бугун Марказий Осиё иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан бирлашиб бораётган ягона макон сифатида эътироф этилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг маърифий сиёсати эса нафақат мамлакат, балки бутун минтақанинг келажак тараққиёти учун янги уфқлар очмоқда.

 

                                                                                                                                                Озодбек Назарбеков,

                                                                                                                                                       Маданият вазири

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"