Япония, АҚШ ва Австралия мудофаа вазирлари учрашади
Томонлар муҳим масала юзасидан музокара ўтказмоқчи.

2 октябрь куни Япония, АҚШ ва Австралия мудофаа вазирлари учрашади. бу ҳақда Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада маълум қилди.
“2 октябрь куни Гавайида бораман ва АҚШ мудофаа вазири Остин ҳамда Австралия мудофаа вазири Марлз билан музокаралар олиб бораман”, – деган у.
Томонлар минтақавий хавфсизлик ва уч томонлама ҳамкорлик масаласини муҳокама қилади.
Аввалроқ Япония ҳарбий бюджетни рекорд даражада ошириши тўғрисида хабар берилганди.







