Австралиялик ва европалик олимларнинг огоҳлантиришича, Ер иқлим ўзгариши ва одамларнинг сайёрадаги табиий бойликларидан йиртқичларча фойдаланиш туфайли тирик мавжудотларнинг оммавий йўқ бўлиб кетиши хавфи остида.
Мутахассислар суперкомпютер ёрдамида 15 мингдан ортиқ озиқ-овқат занжирига эга Ернинг моделини яратдилар ва энг ёмон ссенарийда 2050-йилга бориб барча ҳайвон ва ўсимлик турларининг ўн фоизигача йўқ бўлиб кетишини, 2100-йилга келиб эса бу кўрсаткич 27 фоизга ошишини прогноз қилмоқда. Аср охирига келиб биологик хилма-хилликнинг 13 фоизи йўқолиши тахмин қилинган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу жараёнларни баҳолашдаги олдинги ёндашувлар нотўғри эди, чунки улар баъзи турларнинг бошқаларга ўзаро боғлиқлиги туфайли юзага келадиган қўшма йўқ бўлиб кетишни ҳисобга олмаган.
Умуман олганда, биргаликда йўқ бўлиб кетиш энг хавфли турлар йўқолишининг умумий даражасини аср охирига келиб 184 фоизга оширади.
"Иқлим ўзгариши ва табиий ресурсларни эксплуатация қилишдан олдин қилинган зарар аввал ўйланганидан анча катта бўлади," - дея хулоса қилишди тадқиқот иштирокчилари.


