Жаҳон

Европа газ истеъмолини 24%га камайтирди

Кузнинг иссиқ келгани ва газ нархи ошиши ЕИга ёрдам бермоқда.

Европа газ истеъмолини 24%га камайтирди

 

ЕИ давлатлари ноябрь ойида газ истеъмолини 24%га камайтирди. Натижада Россия энергия ресурсларига қарамликдан чиқиш доирасида сўнгги 5 йилнинг ўртача кўрсаткичларидан камроқ газ сарфланди.

 

Қайд этилишича, РФ ёқилғисининг энг йирик истеъмолчилари - Германия ва Италия мос равишда газ истеъмолини 23% ва 21% га қисқартирган. Франция ва Испания 20%, Нидерландия 30%дан камроқ газдан фойдаланган.

 

Куннинг иссиқ бўлгани ҳам талабни камайтирди. Бунга қўшимча равишда газ қимматлашгани ҳам унинг тежалишига олиб келди.

 

ICIS ҳисоботида айтилишича, Европа газга бўлган талабни янада камайтириб, параллель равишда суюлтирилган табиий газ импортини оширади ва шу йўл билан бир неча йиллик танқисликнинг олдини олади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"