Lifestyle

Юлдузлар Янги йилни қаерда кутади?

Zamon.uz' ўзбек эстрадаси ёрқин юлдузларининг фикрлари билан қизиқди.

Юлдузлар Янги йилни қаерда кутади?

 

Янги йил кириб келишига ҳам оз фурсат қолди. Ўтаётган ҳар бир дақиқа сизу бизни янги 2022 йил томон тобора етаклаяпти. Янги йил байрами шукуҳи ўзгача ва сеҳрли. Бу байрамни каттаю-кичик интизорлик билан кутади. Аксарият инсонлар бу байрамни оила даврасида кутиб олса, бошқалар дўстлар даврасида, яна кўпчилик эса саёҳатда кутиб олишни хуш кўради. Хўш, бу йилги байрамни ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қандай ва қаерда кутиб олишни режалаштирмоқда. Биз уларни суҳбатга тортдик.

 

Бу йил кўплаб ютуқларга эришган Ойбек ва Нигора жуфтлиги Янги йилни оила даврасида кутади

 

— Янги йил байрамини доимгидек оила даврасида кутиб оламиз. Қаерда нишонланса ҳам оиласи билан бирга бўлгани яхши.Чунки бу оилавий байрам.

Биз учун бу йил ижодда ҳам шахсий ҳаётда ҳам жудаям серҳосил бўлди. Оиламизга яна бир аъзо қўшилди — қизалоқли бўлдик. Ижодимизда ҳам янгиликлар кўп бўлди. Мухлисларимизга жуда кўп қўшиқ ва клиплар туҳфа этдик. Бундан буёғига ҳам ижоддан тўхташ ниятимиз йўқ. Келаси йил янаям дилга яқин қўшиқлар ва клипларни тақдим этамиз. Янги концерт дастурини тақдим этиш ниятимиз ҳам бор.

Келаётган йилда барчанинг ўйлаган орзу-ниятлари ушалсин. Барча оилаларга кенг ризқ, қут-барака тилаймиз. Барчага севиб-севилиб юриш насиб этсин!

 

Йигитали ва Муқаддас 2021 йилдан миннатдор

Янги йил кириб келишини ҳар бир юртдошимиз ўз оиласи даврасида, тўкин дастурхон атрофида қарши олади. Биз ҳам байрамни оила даврасида нишонлаймиз. Байрам дастурхонига ўзимиз таом пиширамиз. 1 декабрь куни эса ота-онамизни кўргани борамиз. Табиийки, бу байрамни арчасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Менимча, ҳар бир оилада Янги йил байрами шундай кутиб олинса керак. Албатта, арча тагига фарзандларимиз учун совғалар қўйишни ёддан чиқармаймиз. Янги йилнинг завқи ҳам айнан шунда.

Биз турмуш қурганимиздан кейин асал ойини нишонламаган эдик. Шу йили Шарм-эль-Шейхга бордик. Асал ойини нишонлаб келдик. Яна бир бир янгилик. Яқинда ўзимиз истаган ўзимиз ёқтирган катта уйга кўчиб ўтдик. Янги йилни шу уйимизда нишонлаймиз.

Келаётган йилда эса улкан мақсадларни олдинга қўйганмиз. Оилавий бизнес бошлаш арафасидамиз.

 

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган жуфтликлар xонанда Райҳон Ғаниева ва Фарход Алимовлар ҳам байрамни оила ҳамда дўстлар даврасида нишонлашни режалаштирмоқда

 

— 2021 йил биз учун қайсидир маънода омадли йил бўлди, — деди Фарҳод Алимов. — Ижодда ижобий ўзгаришлар бўлди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйдик. Келгуси йилда ушбу йўналишни янада кенгайтирмоқчимиз. Режаларимиз катта, мақсадимиз аниқ.

Янги йил байрамини оила даврасида кутамиз. Фарзандларим ва рафиқамга совға тайёрлаб қўйганман. Буни Райҳон билмайди. 

 

Муножат Валиева

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"