1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ЮНEСКО Ўзбекистон халқига ва Президентга чуқур миннатдорлик билдирди

43-Бош конференция Самарқандда юқори даражада ўтказилгани халқаро миқёсда эътироф этилди.

ЮНEСКО Ўзбекистон халқига ва Президентга чуқур миннатдорлик билдирди

ЮНEСКО ташкилоти Самарқанд шаҳрида 30 октябрь - 14 ноябрь кунлари бўлиб ўтган 43-Бош конференциянинг юқори савияда ташкил этилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

 

Ташкилот ўз мурожаатида Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевга Бош конференцияни ўтказишда кўрсатган ёрдами, эътибори ва шахсий иштироки учун самимий ва чуқур миннатдорчилик изҳор этди.

 

Шунингдек, ЮНEСКО Ўзбекистон томонидан барча аъзо давлатлар, ассоциациялашган аъзолар ва кузатувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

 

Ташкилот ўз мурожаатида Ўзбекистоннинг қадимий маданий мероси ва бой цивилизацияси конференция иштирокчилари ўртасида дўстлик ва уйғунлик руҳини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

 

Мурожаат якунида ЮНEСКО Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига дўстлик ва ўзаро ҳурмат изҳор этиб, ташкилот билан ҳамкорликнинг янада ривожланишига ишонч билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика