Jamiyat

Oqqo‘rg‘onda bog‘cha bolasi pnevmoniyadan vafot etdi

Ijtimoiy tarmoqlarda “Toshkent viloyatining Oqqo‘rg‘on tumanidagi bolalar bog‘chasida 150 nafar bola ovqatdan zaharlanibdi, 1 nafar vafot etibdi” deyilgan ma’lumotlar tarqaldi.

Oqqo‘rg‘onda bog‘cha bolasi pnevmoniyadan vafot etdi

 

 

Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, мазкур боғчанинг 25 нафар тарбияланувчиси заҳарланган.

 

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилда келтирилган хабарга кўра, ушбу мактабгача таълим ташкилотида бир нафар тарбияланувчининг озиқ-овқат заҳарланишидан вафот этгани келтирилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, тарбияланувчи Б.М. 2021 йил 2 августгдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан шифохонадан ташқари икки томонлама ўчоқли пневмония. Асоратлари: юрак қон-томир етишмовчилиги, мия шиши ташхиси қўйилиб даволаш ишлари олиб борилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай пневмония касаллиги асоратларига кўра юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни биологик ўлим қайд этилган.

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг ёзишича, Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарлангани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Oqqo‘rg‘onda bog‘cha bolasi pnevmoniyadan vafot etdi | Zamon.uz