Termizda mashina olib qochgan erkak 15 yilga qamaldi
U bu jinoyatni mast holda sodir etgan.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочишда айбланган шахс 15 йил муддатда озодликдан маҳрум этилди.
Маълумотларга кўра, 1975-йилда туғилган шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда ҳайдовчи томонидан очиқ қолдирилган машинани олиб қочган. Шундан сўнг у олиб қочилган Матиз машинасида ЙТҲга учраган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ, Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.







