Ўзбекистон

Чехияда марихуана қисман қонунийлаштирилди

Уч тупгача ушбу ўсимликни етиштиришга рухсат берилди.

Чехияда марихуана қисман қонунийлаштирилди

Чехия президенти Петр Павел каннабисни қисман декриминализация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақида маҳаллий матбуот хабар бермоқда.

 

Ушбу қонунга кўра, чехияликлар ўз уйларида 100 граммгача, марихуана сақлашлари ҳамда уч тупгача ушбу ўсимликни етиштиришлари мумкин.

 

“Агар сақланаётган миқдор 100 дан 200 граммгача ёки етиштирилаётган ўсимликлар сони тўрттадан беш тупгача бўлса, бу ҳолат маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ундан кўп миқдор эса жиноий иш сифатида баҳоланади”, дея қайд этилган тегишли қонунда.

 

Германияда ҳам худди шундай чора 2024 йил 1 апрелдан кучга кирганди. Ўшанда наша ўсимлиги гиёҳванд моддалар тўғрисидаги қонун билан тақиқланган моддалар рўйхатидан чиқарилган. Шу тариқа шахсий фойдаланиш учун учта тупгача наша этиштиришга рухсат берилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг номи ёзилган пешлавҳа реклама деб ҳисобланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

custom img

Ўқитувчиларнинг 4 млн ойлиги қачон 1000 доллар бўлади?

Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг паст ойликка ишламоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларнинг базавий маоши 5 143 717 сўмни ташкил этмоқда.

custom img

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти очилгач, эскиси ёпилади

Ҳозирги аэропорт имкониятларини 2029 йилгача тўлиқ сарфлаб бўлиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда “Фахрий” мақоми жорий этилади

Мазкур мақомга эга шахслар бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

custom img

Германия Ўзбекистонга “яшил” иқтисодиёт учун 9 млн евро ажратади

Лойиҳада ҳудудий ривожланиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, “яшил” пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

custom img

“Чорсу” метро кириш қисмида дренаж тизими тикланмоқда

Дренаж тармоқларининг ёпилиши сув оқимини чеклаб, метро киришида сув тўпланишига сабаб бўлган.

custom img

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистоник БААдан экстрадиция қилинди

Улардан икки нафари фирибгарлик, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланмоқда.

custom img

Коммунал қарзлар энди янги уй эгасига ўтмайдими?

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан "эски қарздорликни янги эгасига юклаш" ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"