Ўзбекистон

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди. У соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш мақсадида муассасага ташриф буюрганини билдирди.

 

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, беморларни даволашда муносиб шароит ва малакали тиббий ёрдам билан бир қаторда, самимий муносабат ва руҳий қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳеч ким ёрдам сўрашдан қўрқмаслиги ва ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги керак.

 

Саида Мирзиёева касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва реабилитация жараёнларини бирлаштирган, турли соҳа мутахассислари ҳамкорликда ишлайдиган тизим яратиш мақсад қилинганини қайд этди.

 

Шунингдек, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология соҳасини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Унда инсон қадри ва беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиш устувор йўналиш бўлади.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Тезкор тадбирда қарийб 6 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва уларни тайёрлаш жиҳозлари олиб қўйилди.

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган.

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ишловчи фаррошларнинг ойлик маошлари кечиктирилаётгани ёки умуман берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш, аэропорт ва вокзаллар атрофидаги хизматлар сифатини ошириш ҳамда янги турар жой массивларини қуриш топширилди.