Ўзбекистон

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

 

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ҳаво сифатини яхшилаш ҳамда ифлосланиш манбаларини аниқлаш бўйича назорат ва профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, аниқланган қонунбузилишлар ва мутахассислар тавсияларига оид қатор маълумотларни эълон қилди.

 

Жумладан, Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги «Порлоқ» маҳалласи аҳолиси совун ишлаб чиқариш цехидан тарқалаётган ёқимсиз ҳид юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат қилган. Ўрганишлар натижасида чанг-газ тозалаш фильтрлари билан жиҳозланмаган корхона фаолияти тўхтатилган.

 

Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси — Экополитcия ходимлари Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказган рейд тадбирлари давомида фильтри носоз иссиқхона фаолиятини ҳам тўхтатган. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида эса корхоналарда ўтказилган назорат тадбирларида оқова сувларни тозаламасдан очиқ жойга ташлаш ҳолати аниқланган.

 

Айни пайтда куз-қиш мавсумида ҳаво сифатининг ёмонлашиш сабаблари ҳам халқаро мутахассислар иштирокида ўрганилмоқда. Финляндия метеорология институти Ҳаво сифати ва энергетика масалалари бўйича гуруҳи раҳбари Катя Ловен ушбу мавсумда атмосфера ҳавоси сифатига таъсир қилувчи икки асосий омил ҳақида маълумот берган.

 

Киото университети доценти, доктор Тимур Хожаназаров эса глобал иқлим ўзгаришининг ҳаво ифлосланишига таъсири, хусусан, куз-қиш мавсумида Марказий Осиё ва Тошкент шаҳрида кузатиладиган ифлосланиш сабабларига тўхталган. Австралиянинг Жеймс Кук университети профессори, доктор Бен Жарихани ҳам иқлим ўзгариши ва метеорологик шароитларнинг Марказий Осиёда ҳаво сифатига таъсирини изоҳлаган.

 

Ҳаво таркибини илмий жиҳатдан ўрганиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида янги термал-оптик углерод анализатори ҳам ишга туширилди. Замонавий ускуна атмосфера ҳавосидаги заррачалар таркибида мавжуд органик ва элементар углерод миқдорини аниқлашга ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, куз мавсумида қуруқ барг-хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқишнинг олдини олишга қаратилган профилактика ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар бундай чиқиндиларни ёқиш натижасида ҳатто қисқа вақт ичида ҳам атмосфера ҳавосига инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли моддалар ажралиб чиқишини таъкидламоқда. Мазкур ҳолатлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан ҳам тушунтириш ишлари ташкил этилган.

 

Шу билан бирга, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси иштирокида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифатини яхшилаш ҳамда «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Қайд этиш жоизки, ҳаво сифатини яхшилаш фақат назорат тадбирлари билан чекланмайди. Бу жараёнда ифлосланиш манбаларини бартараф этиш, экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Тезкор тадбирда қарийб 6 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва уларни тайёрлаш жиҳозлари олиб қўйилди.

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган.

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ишловчи фаррошларнинг ойлик маошлари кечиктирилаётгани ёки умуман берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш, аэропорт ва вокзаллар атрофидаги хизматлар сифатини ошириш ҳамда янги турар жой массивларини қуриш топширилди.

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

Хорижда кам маошга ишлаётган бухороликлар касбга ўқитилиб, юқори даромадли ишга жойлаштирилади.