Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хирмони яратилгани билан деҳқон ва фермерлар, кластер ходимлари, дала меҳнаткашларини табриклаб, соҳада эришилган ютуқлар ва келгуси йил учун белгиланган вазифалар ҳақида маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, иқлим ўзгариши билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, пахта ҳосили ёғингарчиликли кунларга қолдирилмасдан, соҳанинг ички имкониятлари ҳисобидан йиғиб олинган.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда пахтачиликда ҳосилдорлик 2,7 баробар ошиб, гектарига 21 центнердан 56 центнерга етган. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига сув сарфи 1990 йилларга нисбатан икки баробар камайган.

 

Бу йил қарийб 400 минг гектар майдонда ўртача ҳосилдорлик гектарига 70 центнерга етган. Салкам 70 минг гектарда эса 100–110 центнергача ҳосил олинган. Шунингдек, қарийб 1 мингта фермер хўжалиги ва кластер ўртача 100 центнерлик ҳамда ундан юқори натижага эришган.

 

Етиштирилган ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машинаси ёрдамида 30–35 кун ичида йиғиб олинган. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида механизациялаштириш даражаси 100 фоизга етган.

 

Шунингдек, бу йил фермерлар пахтадан 13–14 триллион сўм соф фойда олиши кутилмоқда.

 

Шавкат Мирзиёев келгуси йилда серҳосил уруғлик навларидан фойдаланиш, агродрондан фойдаланиш, сув ва энергия тежовчи технологиялар ҳамда сунъий интеллектни жорий этиш орқали пахта ҳосилдорлигини ўртача 65–70 центнерга етказиш мақсад қилинганини билдирди.

 

Давлат раҳбари пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, экин майдонлари қисқартирилгани ва замонавий агротехнологияларга устувор аҳамият қаратилаётганини ҳам таъкидлади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Тезкор тадбирда қарийб 6 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва уларни тайёрлаш жиҳозлари олиб қўйилди.