Жаҳон

Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

Токио хавфсизлик таҳдидлари ортиб бораётгани сабаб “уч ядровий тамойил”ни қайта кўриб чиқиши мумкин.

Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

Япония бош вазири Санаэ Такаити мамлакат ҳудудида АҚШ ядровий қуролларини жойлаштириш борасида очиқ позицияни билдирди. Унга кўра, Токио ва Вашингтон ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорлиги тобора муҳим тус олаётган бир пайтда бу масалани муҳокама қилиш вақти етган.

 

Мамлакатда 1960 йиллардан буён амал қилиб келаётган “уч ядровий тамойил” — ядро қуролига эга бўлмаслик, ишлаб чиқармаслик ва Япония ҳудудига киритмаслик — Япониянинг асосий ядро сиёсати саналади. Такаити фикрича, айнан учинчи тамойил — ядровий воситаларни киритмаслик — АҚШнинг Японияни ҳимоя қилиш борасидаги имкониятларини чеклаши мумкин.

 

Расмий Токио, хусусан, АҚШ ҳарбий базалари ва япон портларига кирувчи кемаларда ядро қуролини жойлаштириш тақиқланиши кучайиб бораётган минтақавий таҳдидларга жавоб қайтаришни қийинлаштираётганини таъкидламоқда. Шу боис, бош вазир бундай чекловлар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этди.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"