Жаҳон

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Сомалидан узоқда гаровга олинган Эрон балиқчи кемаси ва унинг 20 нафар экипаж аъзосини озод қилди. Қутқарув операцияси 48 соатдан ортиқ давом этган. Бу ҳақда Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея ёзди AP.

 

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингхнинг билдиришича, «Азини» номли кеманиқутқариш операцияси 2 ноябрь куни Арабистон денгизида, Мумбай шаҳридан 3 минг километрдан ортиқ масофада якунланган.

 

Операция давомида Ҳиндистон ҳарбийлари 12 нафар сомалилик қароқчини қуролсизлантирган. Уларнинг мобил телефонлари олиб қўйилиб, гумонланувчилар озод қилинган. Бу ҳақда Пунтленд денгиз полицияси кучлари вакили Associated Press агентлигига маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар ва икки нафар сомалилик хавфсизлик ходими кейинчалик Сомалининг шимоли-шарқидаги Бандар Байла шаҳрига етиб келган. Соҳилга чиққан уч кишида енгил тан жароҳатлари бўлган.

 

Қутқарув операциясида ҳарбий кема, денгиз ҳудудини кузатувчи самолёт ва махсус денгиз кучлари иштирок этган. Шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг C-17 самолёти орқали қўшимча махсус кучлар ҳудудга десант қилинган.

 

«Азини» кемаси 29 октябрь куни Бандар Байла ва Ҳафун шаҳарлари оралиғида қароқчилар томонидан эгаллаб олинган эди. Пунтленд расмийси аввалроқ кемада 21 нафар эронлик экипаж аъзоси ва икки нафар сомалилик хавфсизлик ходими бўлганини билдирган. Ҳиндистон эса 20 нафар экипаж аъзоси қутқарилганини маълум қилди. Ушбу тафовутга ҳозирча изоҳ берилмаган.

 

Ҳиндистон ҳарбийлари кемани денгиз ва ҳаво орқали кузатиб борган. Расмийларга кўра, қароқчилар ундан савдо кемаларига ҳужум қилиш учун сузувчи база сифатида фойдаланиши мумкинлигидан хавотир бўлган.

 

Маълумот учун, сўнгги ойларда Адан қўлтиғи ва Ҳинд океанининг ғарбий қисмида сомалилик қароқчиларнинг ҳужумлари яна кучаймоқда. Август ойига қадар қароқчилар апрель ойидан буён олтита тижорат кемасини эгаллаб олган. Сентябрда эса улар апрель ойидан бери гаровда ушлаб турилган «MT Honour 25» танкерининг беш нафар экипаж аъзосини ўлдирган. Кейинчалик хавфсизлик кучлари танкерни қайтариб олган ва 16 нафар гумонланувчини қўлга олган.

 

Минтақадаги қароқчиликнинг кучайиши, шунингдек, Ҳормуз ва Боб ал-Мандаб бўғозларидаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар халқаро денгиз савдоси ва нефть ташувларига қўшимча хавф туғдирмоқда.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.