6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз кириши мумкин
Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Вазир сўзи давомида тавсиянома кимларга берилиши мумкинлигига тўхталди.
«Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак? Келинглар, мактаб битирувчиларининг қанчадир фоизини, масалан, 6-синфдан буёғига яхши ўқиган, хулқи яхши бўлган болаларга (тавсиянома — таҳр.) берайлик деган вазифа қўйилди», — деди у.
У шунингдек, танганинг иккинчи томони борлигига ҳам эътибор қаратди.
«Бу вазифанинг иккинчи томони — эртага мактабда қандай қилиб потенциал коррупциянинг олдини оламиз, деган масала бор. Ҳозир электрон кундалик қилишимизнинг сабаби ҳам охирида мана бу болани аълочи қилиб чиқаришимиз керак, деб баҳоларни тузатиб чиқа олмаслиги учун архив бизда турсин, деяпмиз», — деди Шерзод Шерматов.







