Ўзбекистон

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида уч нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, қўшимча равишда 190 миллион сўм алимент пули олдиндан ундирувчига тўлаб берилди.



Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2021 йил 28 августдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Д.дан ундирувчи А.Г. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.



Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушганидан сўнг алимент тўловларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жумладан, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи 2023 йил 12 октябрда қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча чекланган.



2026 йил 1 сентябрь ҳолатига қарздорнинг тўланмаган алимент қарздорлиги 12 миллион 820 минг сўмни ташкил этган.



Бюро давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 20 сентябрь куни қарздордан 12 миллион 820 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ундирувчига тўлаб берилди.



Шунингдек, 2026 йил 28 сентябрь куни қарздорнинг қариндоши томонидан унинг уч нафар фарзанди келажакдаги таъминотини таъминлаш мақсадида 190 миллион сўм алимент пули тўлаб берилди.



Натижада жами 202 миллион 820 минг сўм маблағ ундирувчига ундирилиб, фарзандларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ мажбуриятлар ижроси таъминланди.

 

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Қашқадарёда фуқаро МИБ орқали ишга тикланди

Қашқадарёда фуқаро МИБ орқали ишга тикланди

Маълум бўлишича, фуқаро 2021 йилдан бери ишлаб келаётган ишхонасидан ғайриқонуний бўшатилган.