88 йилда биринчи марта: аномал иссиқлик ўлимга олиб келиши мумкин
Сўнгги йилларда ғайритабиий иссиқлик ўлимнинг ошишига олиб келди. Бу борада баъзи маълумотларни мисол қилиб келтириб ўтамиз.

ФАКТ:
1 Испанияда аномал иссиқлик сабаб 17 ёшли ўспирин вафот этди.
2 АҚШ да 2013 йил июнь ойидаги кузатилган Аномал иссиқлик сабаб бир киши вафот этди, 30 дан зиёд одам шифохонага тушган.
3 Ҳиндистонда 2015 йил аномал иссиқлик сабаб 2000 дан зиёд инсонлар вафот этган.
Об-ҳаво ўта иссиқ кетиши сабаб инсон вафот этиши мумкинми?
Аномал иссиқлик ва иссиқлик одамларнинг мавжуд касалликларнинг кучайишига олиб келади, бу шу билан бирга ўлим билан якунланган ҳолатлари ҳам кузатилади. Иссиқликнинг соғлиққа таъсири барча ёшдагиларга салбий таъсир этади.
Бугунги кунда аномал иссиқлик кузатилаётган баъзи давлатларга назар ташлаймиз. Шу билан бирга мақолани ўқиш давомида Аномал иссиқликнинг соғлиққа зарарлари ва нималар қилиш кераклигини билиб олишингиз мумкин.
Аномал иссиқлик Россияда
16-июндан бошлаб Россияда ҳаво кескин исий бошлаган. Ҳафтанинг охирига келиб, пойтахт минтақасидаги ҳарорат 32 даражага кўтарилиши мумкин. Москвада, тахминан, ҳаво 34 даражага қадар қизийди, деб хабар берди Россия Гидрометеорология марказининг лаборатория раҳбари Людмила Паршин "Россия газетаси"га.
"20 июнь – бу кун учун мутлақ максимал ҳарорат бўлиши мумкин. Россияда охирги марта 1956 йилда Москвада ҳаво 31,1 даражага етган эди. Энди 32 даража бўлиши мумкинлигини кутиляпти", деб хабар берган у. Паршина ҳафтанинг охирига келиб, иссиқлик нафақат кучаяди, балки келгуси кунларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлишини ҳам таъкидлаган.
АҚШда
Аномал иссиқлик АҚШнинг ғарбий ҳудудларига таҳдид солмоқда. Об-ҳаво прогнозларига кўра: Солт-Лейк-Сити шаҳрида +39°с, Монтана шаҳарларида +40°с, Колорадо штатида +41°с. Мелиорация бюроси қурғоқчилик аллақачон ҳудудларнинг 80 фоизига таҳдид солаётганини айтди.
Ёнғин ҳолатлари аллақачон Жанубий Калифорнияда қайд этилган. Ўт ўчирувчилар олов билан курашишмоқда. Калифорниядаги йўлларнинг бир қисми транспорт учун блокланган. Энергия тизими кондиционерларнинг иссиқ сабаб оммавий фойдаланишига дош бера олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда қурғоқчилик кенг кўламли ўрмон ёнғинларига олиб келдиган. Калифорнияда 17 минг квадрат метрдан ортиқ ёнғин содир бўлган. Бу ёнғинда юзлаб уй хўжаликлари зарар кўрган.
Дубайда
Одатда, доим тетиклаштирувчи сув зоналари бўшатилади, чунки унинг ҳарорати +30°с га, кейин эса қирқ даражага етади! Умуман олганда, июнь ойида Дубайда об-ҳаво аллақачон даҳшатли даҳшатга айланган. Кундузи термометр ўртача +39°с га қадар кўрсатади. Пешиндан кейин сояда ҳаракатланиш мумкин, лекин хонада қолиш соғлиқ учун яхшироқ. Июнь ойида Дубайда тунда иссиқлик ўртача +31,5°с га тенг.
Июль ойида эса ўртача кўрсаткич +33°с бўлиб, ундан паст бўлишини кутиш фойдасиз.
Ўзбекистонда
Ўзбекистонда аномал иссиқлик ҳақидаги хабарлар 17 май кунидан бошланди. Унга кўра, Ўзбекистонда жанубдан келадиган ҳароратнинг ёзги иссиққа хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлди. Кундузги ҳаво ҳарорати 32-35° га кўтарилди. Ўзгидромет ҳавонинг исиб кетиши сабаб 17-20 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғир туфайли сел хавфи мавжудлигини огоҳлантирган.
Июнь ойининг биринчи ҳафтасиданоқ ҳаво ҳарорати 44-46°C га қадар кўтарилди.
"Сўнгги пайтларда мамлакатимиз ҳудудида 7-10°да ёзнинг бошланиши учун нормал қийматлардан юқори бўлган ғайритабиий иссиқ ҳаво бор. Бу Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво билан боғлиқ", - дея хабар беради Ўзгидромет.
Баъзи манбаларга кўра, Ўзбекистонда июнь ойининг бу даражада иссиқ бўлиши сўнгги 88 йилда сира кузатилмаган.
19-22 июнь кунлари эса 40°с га қадар иссиқ бўлиши кутиляпти.
Аномал иссиқлик соғлиқ учун қанчалик хавфли?
Сўнгги йилларда одамлар ўзини ёз фаслида иссиқ, қуруқ ва қуёшли об-ҳаводан қутқаришга мажбур бўлишмоқда. Қишлоқ аҳолиси дарахтларнинг соясида, уйда ёки сув омборлари яқинида иссиқдан сақланиши мумкин. Лекин шаҳар аҳолисига жуда қийин, чунки улар кундузи ва кечаси иссиқ асфальт йўллардан ва уйнинг тош деворларидан келадиган иссиқ ҳаводан нафас олишга мажбур.
Аномал иссиқлик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўп терлаш туфайли танадаги сув ва туз меъёри бузилади, натижада мушак ҳужайраларининг озиқланиши ва тананинг ишлаши ёмонлашади, юрак-қон томир ҳужайраларининг частотаси ошади. Иссиқлик ва қуёш зарбаси каби иссиқликка таъсир қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Офтоб урганининг илк белгилари намоён бўлиши билан одамда ҳарорат кўтарилади, юрак уриши тезлашади, бош айланиши ва кўнгил айниши пайдо бўлади. Хавфли ҳолатлардан эса назоратни йўқотиш ва талваса кузатилиши мумкин.
Аномал иссиқда нима қилиш керак?
Иссиқликда сувсизланишнинг олдини олиш учун тез-тез сув ичиш керак. Куннинг энг иссиқ вақтида суюқликни кўп истеъмол қилмаган яхшироқ. Асосий сув миқдорини эрталаб ва кечқурун ичиш керак. Бу пайтда танада тўқималарда намликни сақлаш имконияти мавжуд бўлади.
Иссиқ ҳавода сув, шарбат ва газли ичимликларни камроқ ичиш ва музқаймоқ истеъмол қилмаслик керак. Иссиқ кунларда фақат сув ичиш етарли эмас, таркибида калий, калций ва магнезиум бўлган минерал сувдан фойдаланган яхши. Ахир, аномал иссиқлик хавфи нафақат тананинг сувсизланишида, балки тер билан бирга чиқарилган тузларнинг йўқолишида ҳамдир. Бу тузлар танага керак ва уларни ўрнини тўлдирилиш керак.
Аммо ширин газланган "алкоголсиз ичимликлар"дан бутунлай воз кечиш керак. Улар ёқимсиз иссиқликдан қутқариши мумкин, аммо буйраклар ва жигарга ўта зарарлидир. Бу соғлиқ учун жуда хавфли, чунки ғайритабиий иссиқлик даврида буйраклардаги юк жуда кескин ошади.
Шаҳноза Холиқова







