Ўзбекистон

“Аҳоли соғлиғи муҳофаза қилиниб, электр таъминоти яхшиланди”

Республика Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда хайрли ишлар давом этмоқда.

“Аҳоли соғлиғи муҳофаза қилиниб, электр таъминоти яхшиланди”

 

Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг Асака ва Фарғона вилоятининг Бешариқ туманларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Ишчи гуруҳининг секторлар кесимида хонадонбай ўрганишлар натижасида икки туманда жами 139 та маҳалла 95 мингга яқин хонадон, 867  ижтимоий соҳа объектлари ўрганилиб, 29 мингдан зиёд муаммоли масалалар аниқланди. Уларнинг ўртача 54 фоизига тезкорлик билан жойида ечими топилди. 

 

Ўрганишлар давомида алоҳида эътибор ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган кўмакка мухтож аҳоли қатлами муаммаларига қаратилди. Жумладан, 116  нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини бошлаш ва ривожлантириш учун бепул ускуна ва жиҳозлар берилди, 79 нафар ёшларга контракт тўлови учун 158 млн сўм маблағ ажратилди, 83 нафар ёшга 1 млн. сўмдан моддий ёрдам берилди, 233 фуқаронинг бандлиги таъминланди ҳамда 18 та оғир аҳволдаги оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди.

 

Аҳоли соғлиғи муҳофазаси ҳам Республика ишчи гуруҳининг эътибор марказида бўлди. Хусусан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 84 нафар фуқарога моддий амалий ёрдам кўрсатилди, 56 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари етказиб берилди, 17 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳлари белгиланди, 84 нафар фуқарога амалиёт ва даволаниш учун йўлланмалар берилди, шифохоналарга ёткизилди.

 

Аҳоли яшаш манзилларида ижтимоий инфратузилманинг ҳолатини яхшилаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. “Қият-Сартол”, “Қум”, “Нурафшон”, “Дала-Ҳамид Олимжон” каби 26 та маҳаллада 30 км.га яқин ички йўллар таъмирланди. Шундан, 26,5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди, 3 км йўлга асфальт ётқизилди.

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Тоштепа”, “Олақанот”, “Тувадоқ”, “Кужган”, “Бахрин”, “Маркаюз”, “Улугбек”, “Кўркам” каби маҳаллаларда 10 кмдан зиёд сип-кабеллар тармоғи тортилиб, 342 дона темир-бетон устунлар, 11 та янги трансформатор ўрнатилди.  

 

Тадбир бошидан 9 та – “Дўстлик”, “Файзобод”, “Яккатут”, “Қум”, “Обод”, “Ганбай” каби маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та янги сув насоси, 2 та сув минораси ўрнатилди, 143 та хонадон сув тармоғига уланди.

 

Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 17 мингдан зиёд газ баллони  алмаштирилиб, 353 тонна суюлтирилган газ хонадонларга етказилди.

 

Хайрли ишлар давом этмоқда.

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.