Lifestyle

Америкалик эркак аксириб, кутилмаганда инсультга учради

Ҳозирда у реабилитация терапиясидан ўтмоқда.

Америкалик эркак аксириб, кутилмаганда инсультга учради

Калифорнияда яшовчи 35 ёшли Иан Апплегате учун оддий аксириш ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Февраль ойининг бошида рафиқаси Женнифер ва тўрт ёшли ўғли Жон билан автомобилда кетаётганида, у қаттиқ аксиришни бошлади. Учинчи аксиришдан сўнг, Иан бошида кучли оғриқ, бош айланиши ва чап томонида санчиқли оғриқ ҳис қилди.

 

“Танамнинг бутун чап томони қотиб қолди ва мен инсультга учраганимни англадим. Оғриқ чидаб бўлмас даражада эди. Ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, кўнглим айний бошлади", – дея эслайди Иан.

 

Шошилинч равишда касалхонага ётқизилган Ианга қонни суюлтирувчи дорилар берилди. Шифокорларнинг аниқлашича, у аксириш пайтида уйқу артериясининг ички қопламини ёриб юборган, бу эса қон ивишига сабаб бўлган. Натижада мияга қон оқими тўсилган ва инсульт юзага келган.

 

Ҳозирда Иан реабилитация терапиясидан ўтмоқда. Унинг синглиси Ванесса эса даволаниш харажатларини қоплаш учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлаган.

 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.