Cаломатлик

Байрам кунлари аксарият одамлар 3 килогача семиради

Мутахассислар тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар берди.

Байрам кунлари аксарият одамлар 3 килогача семиради

Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйлаб байрам кунлари аксарият одамларнинг вазни 1,5 дан 3 килограммгача ортади. Ортиқча овқатланиш семизликка, у эса, ўз навбатида, метаболизм секинлашиши, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.

 

Бу ҳолатларнинг олдини олиш, соғлиққа зарар етказмасдан таомланиш жуда муҳим. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда назоратни йўқотмасликка эришиш мумкин.

 

Телевизор олдида овқатланманг. Британиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар овқатланаётганда гажетдан фойдаланган ёки телевизор кўраётган одам диққатини фақат таомланишга қаратган инсонга қараганда 20 фоизга кўпроқ таом еб қўйишини исботлаган.

 

Зерикканингиздан таомланманг. Маълумки, ҳиссий ва жисмоний очлик турлари бўлади, уларни фарқлаш муҳим. Шунчаки нимадир егингиз келаяптими ёки ҳақиқатан очмисиз? Буни билиш учун гастроэнтерологлар бошқа машғулот билан чалғишни маслаҳат беради.

 

Агар бу вақтда сиз ҳали ҳам ҳақиқий жисмоний очликни ҳис қилсангиз (ошқозонингизда енгил оғриқ пайдо бўлиб, қурилласа), организмингиз ҳақиқатан ҳам овқатланишни талаб қилаётган бўлади. Аммо чалғиш давомида эътиборингиз ўша машғулотга тўлиқ қаратилиб, овқат ҳақида унутсангиз, унда истагингиз янглиш (ҳиссий) бўлади.

 

Байрам дастурхони атрофига ўтиришдан олдин оч қолманг. Табиийки, жуда очиққан ҳолда таом тўла дастурхон атрофига ўтирсангиз, истамаган ҳолда кўп ва ортиқча еб қўйиш хавфи юқори бўлади. Шунинг учун олдиндан енгил ва фойдали маҳсулотни танаввул қилиб олиш яхшироқ.

 

Танаффус қилинг. Биринчи таомни еганингиздан сўнг, ўрнингиздан туринг, бир стакан сув ичиб олинг ва дўстларингиз ёки қариндошларингиз билан суҳбатлашинг. Бу танаффус тўқлик ҳисси келишига ва ортиқча таом ҳамда ширинликлар еб қўймаслигингиз учун хизмат қилади.

 

Етарлича ухланг. Британиялик олимларнинг тажрибаси шуни кўрсатдики, агар инсон 8 соат эмас, балки 5-6 соат ухласа, у кун давомида тахминан 30 фоиз кўпроқ калория истеъмол қилади. Бу гормонал номутаносиблик билан боғлиқ: биринчидан, кам ухлаганда стресс гормони кортизол даражаси ошади (у қорин бўшлиғида висцерал ёғларнинг тўпланиши учун жавобгардир), иккинчидан, тўйинганлик ва очлик гормонлари (лептин ва грелин) баланси бузилади.

 

Шунинг учун, воқеаларга бой бўлган байрам кунлари ҳам кундалик тартибни сақлашга ҳаракат қилинг ва ухлаш учун камида 8 соат ажратинг.

 

Байрам кунлари ҳамма ҳам тартибли ва тўғри овқатланиш ҳақида бош қотирмайди. Бироқ, ҳар биримиз бунга онгли муносабатда бўлсак ва таомни мукофот эмас, балки энергия манбаи сифатида қабул қилсак, семириш ва сурункали касалликлардан узоқ бўламиз.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.