Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” ходимлари Венгрия тажрибаси билан танишди

Банк келгусида Венгрия компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

“Бизнесни ривожлантириш банки” ходимлари Венгрия тажрибаси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кичик бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш ва илғор амалиётларни  жорий этиш вазифаси белгиланган.

 

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ана шу мақсадда фаол халқаро ҳамкорликни олиб бормоқда. Банкка  Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, KPMG халқаро экспертлари жалб қилинган. Кичик бизнесни молиялаштириш ҳамда кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш, ходимлар малакасини ошириш бўйича Россия Сбербанки ва Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси ва “МСП Банк” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Куни кеча “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир гуруҳ  бошқарув  ходимлари Венгрия Республикасининг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан танишиб қайтдилар.

 

 

Хусусан, банк вакиллари Венгрия молия бозори етакчиси OTP bank офисларида бўлиб, уларда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ва таклиф қилинаётган хизматлар билан танишдилар.

 

Шунингдек, Венгрия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда Палатанинг кичик бизнес вакилларига кўмаклашишдаги иштироки, тадбиркорларни молиявий  қўллаб-қувватлаш  борасида татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

 

Бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш  йўналишида фаолият юритадиган "Кавос" компанияси фаолияти  билан ҳам танишилди.

 

Сафар давомида банк тизимини такомиллаштиришга ихтисослашган компаниялар ва  бизнесга хизмат кўрсатишни рақамлаштиришга доир IT лойиҳалар ва soft дастурларнинг  тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

 

 

Банк вакиллари NCR  бренди остида банкоматлар етказиб берувчи "Ennoconn Hungary" компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёнларига ҳам гувоҳ бўлдилар.

 

 

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ  мазкур сафар давомидаги  муҳокамалар ва дастлабки  келишувлар  асосида келгусида  Венгрия  компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни  режалаштирмоқда.

 

custom img

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

custom img

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

custom img

Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди

Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

custom img

Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали топширди. Тақдирланганлар орасида Zamon.uz сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

custom img

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

“Vatan Global Alliance” жамоат ташкилоти вакиллари Ўзбекистон билан хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"