Ўзбекистон

“Боладаги касалликларнинг ҳеч бири жиноят ҳодисаси оқибатида юзага келмаган”

Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган 14 ёшли қизни бориб кўрди.

“Боладаги касалликларнинг ҳеч бири жиноят ҳодисаси оқибатида юзага келмаган”

Болалар омбудсмани Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб, жиноятдан жабрланган вояга етмаган С.Й билан боғлиқ вазиятни ўрганди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Дастлаб Болалар омбудсмани Ангрен шаҳар Болалар шифохонасига келиб, бу масканда даволанаётган вояга етмаган S.Y. нинг умумий аҳволи ва даволаниш жараёнини кўздан кечирди, боладаги касалликларнинг кечиши ва муолажаларга оид тиббий ҳужжатлар билан танишди.

 

Болалар омбудсмани вояга етмаган С.Й билан индивидуал суҳбатлашиб, боланинг фикрини ўрганди.

 

Таъкидланишича, шифокорлар томонидан С.Й даги касалликларни (ўткир артрит, икки томонлама бронхопневмания, оқсил энергетик етишмовчилик, анемия оғир даражаси, сепсис) даволаш учун барча зарурий тиббий чоралар кўрилмоқда.

 

Болада мавжуд қайд этилган касалликлар сурункали тусга эга бўлиб, уларнинг ҳеч бири жиноят ҳодисаси оқибатида юзага келмаган.

 

Аввал хабар берилганидек, С.Й га нисбатан содир этилган жиноят ҳолати юзасидан 09.04.2025-yilda жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Болалар омбудсмани ваколатлари доирасида мазкур жиноят иши юритуви бўйича ўз кузатувни олиб бормоқда. Жумладан, дастлабки тергов учун масъулларга вояга етмаган жабрланувчи билан боғлиқ процессуал ва тергов ҳаракатларни олиб боришда боланинг қўшимча стресс ва руҳий травма олишига йўл қўймаслик ҳамда малакали педагог ва психолог иштирокини таъминлаш зарурлиги билдирилди.

 

Шунингдек, ўрганиш давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ангрен шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари билан учрашиб, мазкур кейс бўйича амалга оширилган ижтимоий, психологик кўмак чоралари борасида суҳбатлашилди.

 

Хусусан, «Инсон» маркази мутахассислари С.Й ва унинг оиласи билан узоқ муддат давомида тизимли иш олиб бориб, мураккаб вазиятда бўлган болани ҳимоялаш ва реабилитация қилиш ҳамда оилага ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича давомли комплекс чоралар кўрмоқдалар.

 

“Мазкур ҳолат юзасидан ишончли бўлмаган, ҳақиқатга зид манбаларга мурожаат қилишдан тийилган ҳолда, фақат мутасадди давлат органларининг расмий ахборотларига таянишга чақирамиз! Ҳар қандай асоссиз маълумотнинг тарқалиши бола манфаатларига путур етказади”, - дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.