Ўзбекистон

Фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча фойдалаиў учун берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади.

Фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

 

"Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ушбу қонун лойиҳасида қуйидаги мақсад ва вазифалар назарда тутилган:

 

  • фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
  • электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.

 

Мазкур лойиҳа қабул қилиниши билан юқоридаги талабларга жавоб берувчи ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади.

 

Аввалроқ, мева-сабзавотчилик кластерлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.