Lifestyle

Францияда полициячиларга сақич чайнаш тақиқланди

Бу мамлакат обрўси билан боғлиқ.

Францияда полициячиларга сақич чайнаш тақиқланди

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин мамлакат имижи учун 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари вақтида полициячиларга хизмат вақтида сақич чайнашни тақиқлади.

 

“Иш вақтида сақич чайнаманг, мобил телефонингизга қараманг, одамларга хушмуомала ва ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржам бўлинг”, - дея мурожаат қилди вазир ўз ҳамкасбларига.

 

Вазир мусобақанинг очилиш маросими арафасида Ички ишлар вазирлигининг ҳар бир ходимига бу бўйича мактуб йўллашини таъкидлади.

 

Дарманиннинг фикрича, полициянинг ҳаракатлари мамлакат обрўси учун жуда муҳим ҳисобланади.

 

“Франциянинг имижи ҳар бир офицернинг ҳаракатига боғлиқ. Бу нафақат қатъийлик ва хавфсизлик, балки меҳмондўстликнинг белгиси ҳамдир. Бизни бутун дунё кузатади. Шунинг учун ходимлар меҳмонларда яхши таассурот қолдириши керак”, - дея қўшимча қилди у.

 

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.