Ўзбекистон

Ғарб Зеленскийни алмаштиришга номзод қидирмоқда

Ушбу ўзгаришлар жиддий халқаро келишувларнинг яқинлашаётганидан далолат беради.

Ғарб Зеленскийни алмаштиришга номзод қидирмоқда

Украинадаги можаро Ғарб мамлакатларида тобора кўпроқ ташвишлантирувчи омил сифатида қабул қилинмоқда. Шу сабабдан Владимир Зеленскийни алмаштириш учун номзодлар қидирилаётгани ҳақида Қрим сиёсий эксперти Владимир Жарралла маълум қилди.

 

Олдинроқ АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Фох Невс телеканалига берган интервьюсида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича келишувга эришилмагани сабабини Зеленскийнинг урушни давом эттириш истагига боғлаган эди. Трамп зудлик билан можарони тугатиш зарурлигини айтиб, Украина уруш натижасида буткул харобага учраганини таъкидлади.

 

Жарралланинг фикрича, Ғарб оммавий ахборот воситаларининг Украина, айниқса Зеленскийга бўлган муносабати ўзгараётгани яққол кўриниб турибди. У буни Зеленскийнинг ўз ролини ҳаддан ташқари ошириб юборгани ва ўзининг актёрлик фаолияти таъсирида эканлиги билан изоҳлади.

 

“Унинг дунё саҳнасидаги қонли масхарабозлик даври якунига етиб бормоқда. Агар у буни ўз вақтида англамаса, унинг ўрнига бошқа киши тайинланади. Ҳозирда Ғарб ушбу номзодларни фаол равишда кўриб чиқмоқда” — дейди сиёсатшунос.

 

Экспертнинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатларида Украина можароси аҳолига ортиқча юк бўлиб тушаётгани ва мамлакатларнинг умумий фаровонлигига зарар етказаётганидан норозилик кучаймоқда.

 

“Украинага ва Зеленскийга қарши танқидий мақолалар сонининг кескин ошгани бу жамоатчилик фикрини тайёрлаш жараёни эканлигини англатади. Назаримда, бу Зеленскийнинг ўрнига бошқа бир етакчини тайёрлашга қаратилган ҳаракатларнинг бошланишидир”, — деди Жарралла.

 

Унинг фикрича, Ғарбнинг бу ёндашуви Россия ва АҚШ ўртасида келишувга эришишга бўлган тайёргарликни ҳам кўрсатади. Жарралла қайд этишича, Ғарб оммавий ахборот воситаларида эндиликда можарода айбдор сифатида Россия эмас, балки Киев режими кўрсатилмоқда.

 

Ушбу ўзгаришлар жиддий халқаро келишувларнинг яқинлашаётганидан далолат беради.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"