Тошкентда 22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?
Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 16–20 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади.
17 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 3–8 даража, кундузи 13–18 даража бўлади. 18–20 ноябрь кунлари эса кечаси 7–12 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта бошида ҳарорат меъёрдан 3–5 даража, ҳафта охирида эса 8–10 даража юқори бўлади. 17–18 ва 20 ноябрь кунлари фақат айрим шимолий ҳудудларда ҳамда республика чўл зоналарида ёмғир ёғиши мумкин.
16–18 ноябрь кунлари айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда 18–20 ноябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. 16–18 ноябрь кунлари кундузи ҳарорат 15–17 даража, 19–20 ноябрь кунлари эса 20–22 даража бўлади. Кечаси 17 ноябрда 4–6 даража, 18–20 ноябрь кунлари 10–12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.








