Глобал исиш дунё иқтисодиётига таҳдид солмоқда
Иқлим ўзгариши камбағалликни кескин ошириши мумкин.

Австралиялик олимларнинг тадқиқотларига кўра глобал исиш давом этиб сайёрадаги ҳарорат 4 даражага кўтарилса,бу дунё иқтисодиётига оғир зарба беради.
Бундай ҳолатда ер юзидаги аҳолининг 40 фоизи камбағаллашиши мумкин. Бу аввалги тахминлардан тўрт баравар юқори кўрсаткичдир.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, глобал ҳарорат саноат давридан олдинги кўрсаткичларга нисбатан 2 даражага ҳам ошса, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 16 фоизга камаяди. Олдинги прогнозлар эса бундай пасайишни бор-йўғи 1,4 фоиз атрофида деб баҳолаган эди.
Тадқиқотчилар глобал исишнинг олдини олиш чоралари кўрилмаса, дунёдаги иқтисодий ва ижтимоий тенгсизлик янада чуқурлашишини таъкидламоқда.







