Ўзбекистон

Ислом маънавий меросига инновацион ёндашувлар: маданий мерос ҳафталиги доирасида Қуръон куни

Тадбирда 150 га яқин мутахассис иштирок этмоқда.

Ислом маънавий меросига инновацион ёндашувлар: маданий мерос ҳафталиги доирасида Қуръон куни

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистондаги халқаро маданий мерос ҳафталиги "Шарқ Ренессанслари феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти мажлислар залида "Ислом — тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида халқаро илмий-маданий симпозиум ҳамда "Ўзбекистон ўрта аср Қуръонлари" ва "Имом Бухорий инновацион музейи" лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

 

"Ислом — тинчлик ва эзгулик дини" симпозиуми давомида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан исломий меросни ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, "Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази" мега-лойиҳаси муҳокама қилинади.

 

Симпозиумдан сўнг тақдимот қисми бошланади, унда Ислом цивилизацияси маркази музейининг "Қуръонлар зали" ва Имом Бухорий инновацион музейи кўргазмаларини бойитишга қаратилган ғоялар тақдим этилди.

 

Тадбирда 150 га яқин мутахассис, жумладан, Туркиядан Турк қўлёзмалари ассоциацияси президенти Жошқун Йилмаз, БААдан "Манара" маркази ижрочи директори Бахита Аҳмед Ал-Румайтий, Франциядан Қуръоншунос, Сорбонна ва Париж Олий амалиёт мактаби доктори, Париж Академик тадқиқотлар институти раиси ва Миллий илмий тадқиқот маркази (CNRS) тадқиқотчиси Карим Ифрак, Ислом санъати музейи ва Мерос, маданият ва санъат масалалари бўйича Al Midad ташкилоти раҳбари Мамдуҳ Усмон, Австриядан Müller & Schindler нашриёти халқаро маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Александр Вильгельм, Туркиядан Истанбул Ислом цивилизацияси сайлгоҳи раҳбари ва Истанбул Қуръони нусхалари муаллифи Ҳусайн Қутлу, Иорданиядан Ал-Байт университети шариат факультети юриспруденция профессори Аҳмад Ясин Абдел Раҳмон, Россиядан Давлат Эрмитажида қимматли ва археологик металлар илмий реставрация лабораторияси раҳбари, фан доктори Игорь Малкиель ва бошқа дунё миқёсидаги таниқли экспертлар иштирок этмоқда.

 

Олимлар томонидан тақдим этиладиган лойиҳалар қаторида жаҳондаги турли коллекцияларда сақланаётган Қуръонлар факсимил нусхаларини нашр этиш таклифлари илгари сурилмоқда. Шунингдек, хусусий коллекциялардаги қўлёзма Қуръонлар каталогини яратиш ва Ислом цивилизацияси марказида сақланаётган қўлёзмалар рўйхатини тузиш лойиҳалари ҳам тақдим этилмоқда.

 

Шунингдек, инновацион технологиялардан фойдаланиш режалаштирилган: илк мусҳафлар учун ягона платформа яратиш, Усмон мусҳафи ва Катта Лангар Қуръонининг рақамлаштирилган электрон версияларини яратиш ва сунъий интеллект ёрдамида Қуръон матнини тадқиқ қилиш орқали исломий маънавий меросга замонавий ёндашувларни топиш бўйича ғоялар муҳокама қилиняпти.

 

Бундан ташқари, хорижий экспертлар иштирокидаги илмий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши ҳам ўтказилади, унда Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра қурилаётган Имом Бухорий инновацион музейи билан боғлиқ ғоялар муҳокама қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, "Қуръон: тинчлик, эзгулик ва маънавий уйғониш ёғдуси" махсус касбий кўргазмаси ҳам ўтказилади. Ушбу кўргазмада экспертлар Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейларига к турадиган экспонатлар билан танишиш имконига эга бўладилар.

 

 

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

custom img

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"