Жаҳон

Истанбулда 250 дан ортиқ меҳмонхона ёпилмоқда

Бу тоғ-чанғи курортида юз берган ёнғин билан боғлиқ.

Истанбулда 250 дан ортиқ меҳмонхона ёпилмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 250 дан ортиқ меҳмонхона ёпилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу чора-тадбирлар Картақлая тоғ-чанғи курортида юз берган ҳалокатли ёнғиндан кейин ўтказилган текширувлар натижасида қабул қилинди.

 

Истанбул губернатори Давут Гюл барча тураржой лицензиясиз меҳмонхоналарни ёпиш тўғрисида фармон имзолади. Ўтказилган текширувларда шаҳарнинг 12 та туманида жами 253 та меҳмонхона қонуний фаолият юритаётгани ва хавфсизлик қоидаларига, жумладан, ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаётгани аниқланди.

 

Энг кўп ҳуқуқбузарликлар хорижий сайёҳлар орасида машҳур бўлган Беёғлу туманида (64 меҳмонхона) қайд этилди. Кейинги ўринларда Бейкоз (46 меҳмонхона) ва Арнавуткўй (40 меҳмонхона) туманлари турибди.

 

Расмий маълумотларга кўра, барча қоидабузар меҳмонхоналар ёпилиб, 3 февралгача муҳрланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Болу вилоятидаги Картақлая курортидаги ҳашаматли меҳмонхонада ёнғин содир бўлди. Қурбонлар сони 78 кишига етган. Ёнғин сабаблари расман эълон қилинмаган бўлсада, оммавий ахборот воситалари воқеа ошхона ҳудудида бошлангани, грилдаги иссиқ мой алангаланиб кетгани ҳақида хабар бермоқда. Меҳмонхона ходимларининг 15 нафари қўлга олинган.

 

Комила Одилова тайёрлади

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

Ҳукумат болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини таъминлаш учун янги чораларни маъқуллади.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.