Жаҳон

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можаронинг давом этишига сабаб бўлаётган асосий масалалардан бири Донбасс ҳудудининг Украина назоратидаги қисми бўйича келишмовчиликлар эканини билдирди. Бу ҳақда у Breitbart нашрига берган интервьюсида айтган.

 

Рубионинг сўзларига кўра, Украина Донбасснинг ўз назоратида қолган қисмини тарк этишни истамайди, чунки бу ҳудуд мудофаанинг муҳим чизиғи ҳисобланади.

 

“Украина: «Биз Донбасснинг қолган 11 фоизидан воз кеча олмаймиз, чунки бу бизнинг сўнгги мудофаа чизиғимиз», дейди. Демак, можаронинг марказида шу масала турибди. Бошқа кўплаб муаммолар ҳам бор, аммо охир-оқибат, урушни айнан шу масала белгиламоқда”, — деган Рубио.

 

Давлат котибининг таъкидлашича, томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар тинчлик музокараларини мураккаблаштирмоқда. Унинг фикрича, урушни тугатиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганига қарамай, асосий масалаларда муросага эришиш қийинлигича қолмоқда.

 

Рубио, шунингдек, Украинадаги сайловлар масаласига ҳам тўхталган. Унинг айтишича, сайловлар муҳим бўлсада, улар урушнинг давом этишига сабаб бўлаётган асосий муаммоларни ҳал қилмайди.

 

Маълумот учун, Украинада 2022 йил февралида бошланган кенг кўламли уруш сабабли ҳарбий ҳолат жорий этилган. Украина қонунчилигига кўра, ҳарбий ҳолат даврида президент ва парламент сайловларини ўтказиш тақиқланган. Шу сабабли 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган президент сайлови ҳам бўлиб ўтмаган.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

Ҳукумат болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини таъминлаш учун янги чораларни маъқуллади.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.