Жаҳон

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

 

Бенямин Нетаняху мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари базаларидан бирига ташриф буюриб, Исроил душманларига қарши янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда бош вазир девони эълон қилган видеода маълум қилинди.

 

Нетаняху база қўмондони билан суҳбатлашганини ва ҳарбийларнинг тайёргарлиги, қатъияти ҳамда зарур бўлганда душманларга зарба бериш қобилиятидан таассурот олганини айтган.

 

“Душманларимизга айтаман: бизни синаб кўрманг. Сиз ҳозиргача олган зарбаларингиздан ҳам кучлироқ зарбаларга дуч келасиз”, — деган у.

 

Бош вазир, шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари, ер усти экипажлари, Исроил мудофаа армияси (IDF) ва ҳукумат фаолияти натижасида мамлакат катта ютуқларга эришганини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Нетаняху Исроил 27 октябрга белгиланган парламент сайловлари арафасида рақибларининг ҳужумларига дуч келиши мумкинлигини айтган эди. Шунингдек, у мамлакатнинг янгиланган миллий хавфсизлик концепциясини тақдим этиб, эҳтимолий таҳдидларга қарши олдиндан зарба бериш муҳимлигини таъкидлаган.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

Ҳукумат болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини таъминлаш учун янги чораларни маъқуллади.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.