Сиёсат

Жапаров Ўзбекистон билан Кампир Обод сув омбори бўйича келишув ҳақида гапирди

Қирғиз мухолифати келишувлар ноқонуний амалга оширилаётганини айтди.

Жапаров Ўзбекистон билан Кампир Обод сув омбори бўйича келишув ҳақида гапирди

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат парламентида ўзбек—қирғиз чегараси борасидаги келишув бўйича чиқиш қилди.

 

«Бундай тарихий кунда яширинмасдан, ушбу масала ҳақида ўз фикримни айтишга қарор қилдим», — дейди Жапаров. «Кампир Ободдаги 4127 гектар ер Ўзбекистон билан 1965 йилда алмашилган.»

«Айрим фуқаролар Капмир-Ободдаги сув қуриб қолса, унинг остидаги ер Ўзганда қолсин демоқда. Биринчидан, сув қуримайди, у асрлар давомида оқади. Иккинчидан, сув омбори қуриб қолган тақдирда ҳам бу вақтда биз тенг томонлама алмашинувни амалга ошира оламиз, улар бундан фақат хурсанд бўлади.

Учинчидан, баъзи фуқаролар ушбу битимга Ўзбекистонга бошқа ер бериш кераклиги, сув олдидаги ерни тортиб олиш ҳақида бақир-чақир қиляпти. Ўзбекларнинг калласи яхши ишлайди, шу сабабли улар 30-40 йил олдинга илгарилаб кетган. Биз эса фақат бақириш билан шуғулланяпмиз», — дейди президент.

 

«Бутун Қирғизистон» мухолифат францияси етакчиси Адахон Мадумаров эса ўзбек—қирғиз чегараси бўйича битим ноқонуний равишда кўриб чиқилаётганини маълум қилди.


Мадумаров битимнинг ратификацияси учун Қирғизистон Конституциявий суди хулосаси кераклигини таъкидлайди. Унинг  айтишича, ҳозирги ҳукумат кетса, кейингиси ушбу қарор «мажбурликдан» қабул қилинган деб тан олади.

 

Қирғизистон адлия вазири Аёз Баетовнинг ҳеч қанақа хулоса керак эмаслигини билдирган. У бундай хулоса фақат «ноаниқлик бўлганида ва мурожаат қилинганида» лозимлигини айтган.

 

«Конституциявий суд ҳурмат қилинганида, ҳукумат унга мурожаат қилган бўларди. Ташаббускор парламент эмас, балки ҳукумат. Шундай бўлса, Конституция ва қонунларни олиб ташланглар», — деган Мадумаров унга жавобан.

 

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Мадумаровга жавоб қайтариб, ҳукумат ўз ҳаракатларига жавоб бериш ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини қайд этган.

 

«Бошқа ҳукумат келса, пешонамизга нима ёзилганини кўрамиз. Биз қонун доирасида, давлат ва фуқаролар манфаатидан келиб чиқяпмиз», — дея қайд этган у.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"