Ўзбекистон

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича малака ошириш институти ташкил этилади

Институт халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича малака ошириш институти ташкил этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Жисмоний тарбия ва спот бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига айлантирилади.

 

Институтнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

– мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, спорт психологлари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади;

 

–  меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади;

 

–   жисмоний тарбия ва спорт таълим тизимида илғор педагогик технологияларни жорий этади;

 

– ўқув-машғулот жараёнига, хусусан спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этади;

 

–  спорт таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этади;

 

– халқаро алоқаларни кенгайтиради ва мустаҳкамлайди, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритади, хорижий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди.

 

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

custom img

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

custom img

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, технология ва соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритди.

custom img

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажми йилига 40–50 миллиард долларга етди

Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизгача қисқаргани таъкидланди.

custom img

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

custom img

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Мустақиллик байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётгани таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"