Жаҳон

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Европа давлатларининг Россия газидан воз кечиши хорижий истеъмолчилар учун харажатларнинг кескин ошишига олиб келишини айтди. Унинг таъкидлашича, Россияни жаҳон газ бозоридан четлаштириш ва мамлакат газ саноатининг ривожланишини чеклашга қаратилган уринишлар жиддий оқибатларга сабаб бўлади. Бу ҳақда Путин газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзди РБК.

 

Путиннинг таъкидлашича, Россия жаҳон газ бозорининг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Мамлакат табиий газ захиралари бўйича дунёда биринчи, қазиб олиш ҳажми бўйича эса иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга, Россия газ компаниялари сўнгги йилларда муайян қийинчиликларга дуч келган.

 

«Россияни жаҳон газ бозори иштирокчилари сафидан чиқаришга, мамлакатимизда ушбу соҳанинг ривожланишини чеклашга қаратилган ҳар қандай уриниш жиддий оқибатларга олиб келади. Энг аввало, бу газнинг хорижий якуний истеъмолчилари — компаниялар, корхоналар ва уй хўжаликлари учун харажатларнинг ҳаддан ташқари ошишида намоён бўлади», — деди Россия президенти.

 

Путин Европани Россия энергия ресурсларидан воз кечиш ва узоқ муддатли шартномаларни бекор қилиш орқали ўз сиёсати, саноати ҳамда ижтимоий соҳасига зарар етказаётганликда айблади.

 

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан», — деди у  вазиятни изоҳлар экан.

 

Россия раҳбарининг фикрича, жаҳон газ саноати олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун янги тўсиқлар яратиш эмас, аксинча, ҳамкорликни, биринчи навбатда, газ экспорт қилувчи мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарур.

 

Путин бундай ҳамкорлик давлатларнинг ўз имкониятлари ва суверен технологияларига таяниши, шунингдек, ўзаро манфаатдорлик, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида ривожланиши кераклигини таъкидлади.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.