Cаломатлик

Коронавирус туфайли шифохонага ётқизилганлар сони ошди

Ўтган йилнинг декабрь ойида қарийб 10 000 нафар киши касаллик қурбони бўлди.

Коронавирус туфайли шифохонага ётқизилганлар сони ошди

Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.

 

Айтилишича, ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.

 

Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, ўтган йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.

 

"Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда "омикрон" штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин", — дейилади хабарда.

 

Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.

 

Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи. ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

 

"Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради. Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак", — деб қайд этди Гебрейесус.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.